Президент Шавкат Мирзиёев «Нуроний» жамғармасининг Наманган вилояти бўлими янги биноси ва «Нуронийлар маскани» билан танишди, деб хабар берди ЎзА.

Фото: ЎзА

Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зотан, нуронийларни эъзозлаган кам бўлмайди.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Жамғарманинг Наманган вилояти бўлимида маъмурий бино, чойхона барпо этилган. Барча хоналар замонавий мебель ва компьютер жамламалари билан жиҳозланиб, қулай иш шароити яратилган.

Президент «Нуронийлар маскани»да яратилган шароитлар билан танишди. Оқсоқоллар билан суҳбатлашди. Суҳбатда ёшлар тарбияси, бошланғич таълим тизимини такомиллаштириш, ёшларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳолини иш билан таъминлаш масаласи диққат марказида бўлди.