Италиянинг Неапол жанубидаги Торре-Аннунсиата шаҳрида икки қаватли уй вайрон бўлди. Бу ҳақда ANSA агентлиги Италия ёнғин хавфсизлиги хизматига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, вайрона остида икки оила — саккиз киши қолган бўлиши мумкин.
Воқеа жойига ёнғин хавфсизлиги хизмати вакиллари, кўнгиллилар ҳамда вайрон бўлган уйда истиқомат қилган одамларнинг яқинлари етиб келган.
Нохуш ҳодисага нима сабаб бўлгани ўрганилмоқда.