2014 йил августидан 2017 йил майига қадар АҚШ авиациясининг Сурия ва Ироқда ўтказган операциялари давомида 145 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция штаби томонидан матбуотга берилган баёнотда айтилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Шу давр мобайнида тинч фуқаролар орасидаги тахминий қурбонлар сони 727 кишини ташкил этади. Тинч фуқароларнинг ҳалокати ҳақидаги тасдиқланган ҳолатлар сони — 145 киши», — дейилади баёнотда.
Умуман олганда, Inherent Resolve операцияси бошланганидан буён тинч фуқаролар орасидаги қурбонлар сони 603 кишини ташкил этади.
Бундан ташқари, яна 180 қурбон ҳақидаги маълумотлар ўрганилмоқда.