Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Шин Тае Йонг олдиндаги режалари борасида кичик интервью берди, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
Мутахассиснинг қайд этишича, унинг қарашлари аввалги мураббий Ули Штиликеникидан фарқ қилади. Бунда Тае Йонг ўз услубига мос келадиган футболчилар билангина ишлашни маъқул кўради.
Агар футболчи менинг услубимга мос келса, у жамоа сафида етарли даражада ўйнамаган бўлса ҳам таклиф қилавераман. Штилике билан орамизда фарқ бор. Мен футболчиларни ўйин услубимга мос келиш ёки келмаслигига қараб танлайман.Собиқ футболчи Жаҳон чемпионати карьераси давомида унга армон бўлиб келгани ҳақида айтди. У энди мундиалга мураббий сифатида ташриф буюришни ният қилган.Шин Тае Йонг, Жанубий Корея термаси бош мураббийи
Футболчи сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаганим менинг армонимдир. Бу ишни энди мураббий сифатида амалга оширмоқчиман.ЖЧ—2018 саралашидан Ўзбекистон терма жамоасидан 1 очко кўпроқ жамғарган кореяликларни олдинда Эрон ва Ўзбекистон термаларига қарши ўйинлар кутиб турибди. 31 август куни форслар Сеулда меҳмон бўлади. Ўзбекистонга қарши беллашув эса 5 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.Шин Тае Йонг, Жанубий Корея термаси бош мураббийи
Изоҳ (0)