Россия президенти Владимир Путин мамлакатда ишлаб чиқарилган янги Х-101 ракетасининг жанговар хусусиятларига юқори баҳо берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бу ракета ишончлиликнинг жуда юқори даражасини кўрсатди. Бу ростанам энг замонавий ва қудратли қуролдир. Унинг узоқлиги ҳам яхши — 4,5 километр», — деди давлат раҳбари.
Бундан ташқари, президент бу ракета тизими Суриядаги операцияларда қўлланаётганини эслатиб ўтди.
«Қуролларимизнинг Суриядаги операцияларда қўлланилишига келсак, ҳарбийларга, инструкторларга, ишлаб чиқарувчиларга Х-101 ракетаси учун миннатдорлик билдирмоқчиман», — деди у.
Изоҳ (0)