Шимолий Ирландия олти ойдан буён ҳукуматсиз турибди. Минтақанинг асосий партиялари бирлашган ҳукумат яратиш бўйича келишувга эриша олмаяпти ва музокаралар жараёни кузгача чўзилиши мумкин, деб ёзади «Корреспондент.net».
Демократик юниончилар партияси вакили Арлин Фостер у аъзо бўлган сиёсий куч «Шинн Фейн»даги миллатчилар билан келиша олмаётганини таъкидлаб ўтди.
«Ҳанузгача келишувга кела олмаганимиздан афсусдамиз», — унинг сўзларини келтиради Reuters.
Аёлнинг қўшимча қилишича, музокаралар бутун ёз давом этади.
Ўз навбатида, «Шинн Фейн» юниончиларни ирланд миллатчилининг легитим талабларини қабул қилишдан бош тортишда, хусусан, ирланд тилининг расмий мақомини тан олишга тўсқинлик қилаётганликда айбламоқда.
Шимолий Ирландия масалалари бўйича Британия вазири Жеймс Брокеншир Бирлашган Қироллик ҳукумати партиялар ўртасидаги музокаралар муваффақиятли якунланиши йўлида ҳаракат қилишини айтиб ўтди.
Лондон муқаддам Шимолий Ирландия раҳбариятини маҳаллий маъмурият ички бошқарув масалаларини ҳал қила олмаган тақдирда бевосита бошқарувни қайта тиклаши мумкинлигидан огоҳлантирган эди, аммо бу талабда ҳеч қандай расмий мухлат акс этмаган эди.
Изоҳ (0)