Тожикистон мезбонлик қилаётган CAFA Boys Tournament мусобақасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ғалабасига эришди.
Душанбега Александр Мочинов билан жўнаб кетган ўзбекистонлик футболчилар иштирокни Қирғизистон устидан 2:1 ҳисобида зафар қучиш билан бошлаганди. 2-турда Туркманистон йирик — 6:2 ҳисобида таслим этилди.
Беллашувнинг 41-дақиқасида туркманистонлик футболчилар майдонда бир киши кам қолди. Шундан кейин ўтган уч дақиқа ичида Мочинов жамоаси 2 та гол урди. Иккинчи бўлимда эса ҳисоб йириклашиб кетди.
Турнирни мезбон Тожикистонни 3:1 ҳисобида таслим қилиш билан бошлаган Афғонистон терма жамоаси, иккинчи ўйинида Қирғизистондан ҳам худди шу ҳисобда устун келди. Мусобақа ғолиблиги учун катта эҳтимол билан Ўзбекистон ва Афғонистон термалари рақобат ҳосил қилади.
CAFA Boys Tournament Душанбе, Тожикистон 4 июль, сешанба
Изоҳ (0)