ЖЧ—2018 финали ва тенниснинг катта дубулға таснифига кирувчи турнирларидан бирининг финали бир вақтга тўғри келиб қолса, нима қилиш мумкин?
«Championat.asia»нинг Daily Mail’га асосланиб маълумот беришича, 2018 йилдан шундай ҳолат юз беради. Россия мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатининг финал учрашуви 15 июль куни Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади. Шу куни 18:00 да эса Wimbledon мусобақасининг эркаклар ўртасидаги беллашувларида ҳам ҳал қилувчи учрашув бошланади.
Бу турнирларга бўлган қизиқиш табиийки катта. Шу боисдан Англиянинг BBC ҳамда Япониянинг NKH телеканаллари мазкур вазиятдан норози бўлиб, ЖЧ финали санаси ёки вақтини ўзгартиришни сўраб, ФИФАга мурожаат қилди. Халқаро футбол уюшмаси бу сўровга рад жавобини берди. ФИФАдагиларнинг фикрича, финал учун танланган вақт футбол аудиторияси учун жуда мос ва у ўзгармайди.
BBC’нинг хавотири шундаки, мундиал финалида Англия терма жамоаси, Wimbledon финалида эса англиялик Энди Маррей кортга чиқиши мумкин. Бундай ҳолатда телеканал катта даромад келтириши мумкин бўлган трансляцияларидан биридан воз кечиши керак бўлади.
Изоҳ (0)