С-300 зенит-ракета комплекслари Эронда жанговар навбатчиликка киришди. Бу ҳақда Эроннинг «Хотам ал-Анбиё» ракета ҳужумига қарши мудофаа базаси қўмондони Амир Фарзод Исмоилий баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Tasnim агентлигига кўра, Эронда ушбу комплекслар биринчи марта жанговар навбатга қўйилиши.
Эронга Россия ракета комплексларининг етказилиши бўйича шартнома 2007 йили тузилган эди, аммо унинг бажарилиши 2010 йили тўхтатиб қўйилди. 2015 йил баҳорида Россия президенти Владимир Путин Эронга С-300 комплексларини етказишга қўйилган тақиқни олиб ташлади, ўша йилнинг ноябрида шартнома қайта кучга кирди.
Изоҳ (0)