Буғдой майдонида Путиннинг портретини яратган италиялик рассом Дарио Гамбарин «ТАСС» билан суҳбат чоғида ҳар бир расм устида ишлаш жараёнида 2 килограммдан вазн йўқотишини айтиб ўтди.
«Бу ерда хато қилиш мумкин эмас. Бу матони кесишдай гап. Афтидан, менда макон ҳиссиёти яхши ривожланган, мен фақат хаёлотимга таянаман. Аммо бу шундай концентрацияни талаб қиладики, мен 2 килограмм вазн йўқотаман», — деди у.
Санъаткорнинг сўзларига қараганда, у улкан сурат яратишга бир ярим кун сарфлайди.
Гамбарин ландшафт санъатини намуналарини отасининг ерларида яратади. У ўзининг ижодий услубини «абстракт экспрессионизм» деб атайди.
Изоҳ (0)