Пекин полицияси TEB (Transit Elevated Bus) туннель автобуси ишлаб чиқарувчиларини қўлга олди. Huaying Kailai компанияси асосчиси Бай Чжимин ва яна 31 киши автобусни яратиш учун ноқонуний пул тўплашда гумонланмоқда, деб хабар беради Meduza.
Автобуснинг 2016 йил ёзида намойиш этилган ягона прототипи сақлашга олиб кетилган, 300 метрлик рельслар эса йиғиб олинган.
Бай Чжиминга қарши 72 инвестор судга шикоят қилган. У лойиҳа учун 1,3 миллиард доллар тўплаб, маблағнинг катта қисмини ўзлаштиргани айтилмоқда.
Изоҳ (0)