Россияда биринчи президентлик лимузини яратиш ҳамда VIP амалдорлар учун машиналар қуриш лойиҳасини молиялаштириш давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров баёнот берди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Буни ким айтганини тушунмадим ҳам. Барча ишлар режа бўйича давом этмоқда», — деди у, журналистларнинг лойиҳани молиялаштириш тўхтатилгани борасидаги саволларга жавоб бераркан.
Унинг сўзларига қараганда, 2018 йилги сайловда ғалаба қозонган президент қасамёдга келтириш маросимига янги лимузинда етказилади.
«Унга қадар бизда барчаси тайёр бўлади», — таъкидлади амалдор.
Изоҳ (0)