Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг биринчи давраси «Бунёдкор» — «Насаф» ўйини билан якунига етди.
Тошкентга ташриф буюрган қаршилик футболчилар икки бор ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди. Аммо улар ўз дарвозасидан учинчи голни ҳам ўтказиб юборди.
«Бунёдкор» сафидан Элдор Шомуродов, Шаҳзод Нурматов ва Дилшод Аҳмадалиев гол урган бўлса, қаршиликлардан Баҳром Абдураҳимов ҳамда Драган Черан жавоб голларига муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Насаф» биринчи даврани 2-ўринда, «Бунёдкор» эса 7-ўринда якунлади.
Миржалол Қосимов клубни қабул қилиб олганидан сўнг «Бунёдкор» футболчилари кучли учликда бораётган жамоаларни мағлуб этишга муваффақ бўлди: «Қўқон-1912» 2:1, «Локомотив» 1:0, «Насаф» 3:2.
Ўзбекистон Олий лигаси 3-тур. Қолдирилган ўйин 4 июль, сешанба
Изоҳ (0)