Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Қудратулла Рафиқов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди. Бу ҳақдаги фармон Президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.
«Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва давлат дастурлари ижросини таъминлашдаги фаол иштироки, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат қонунчилигига доир ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ишига қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Кудратулла Мирсагатович Рафиков ‘Фидокорона хизматлари учун’ ордени билан мукофотлансин», — дейилади фармонда.
Изоҳ (0)