Австрия Италия чегарасига зирҳли техника жойлаштирди ва қўшимча равишда 750 нафар ҳарбий хизматчи йўллайди. Улар муҳожирлар оқимини тўхтатиш билан шуғулланади, деб хабар беради The Telegraph.
Мудофаа вазирлигида қайд қилинишича, зарур бўлганда Бреннер довонига етиб бориш учун 72 соат талаб қилинади.
«Умид қиламанки, тез вақт ичида чегара назорати кучайтирилади», — деди Австория мудофаа вазири Петер Доскозил.
Вазир қўшинлар жойлаштирилишининг аниқ вақтини келтирмади.
Изоҳ (0)