АҚШнинг Хиллсборо шаҳрида (Орегон штати) қуролланган эркак вертолётни олиб қочишга уриниш чоғида отиб ташланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Эркак авиация академияси йўриқчиси ва талабасига ҳужум қилди ҳамда ўқ узди. Шундан сўнг вертолётни эгаллаб олди.Ҳаво кемасини олиб қочишга уриниш наф бермагач, жиноятчи яширинишга ҳаракат қилди. Бироқ полициячи уни яқин орадаги майдонда қувиб етиб, отиб ташлади.
Йўриқчи ва талаба жабрланмади. Ҳодиса туфайли аэропортдаги барча авиарейслар бекор қилинди.
Изоҳ (0)