Туркия ўз авиаташувчи крейсерини яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда ишлаб чиқарилган «Хиналиода» корветини сувга тушириш маросимида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Туркия 2023 йилга келиб ҳарбий саноатда чет эл компанияларидан мустақилликка эришади. Биз ўз авиаташувчимизни қурамиз. Биз кемасозлик бўйича етакчилардан бирига айланишимиз шарт, авиаташувчи эса биз учун узоқ орзу эмас», — деди давлат раҳбари.
«Хиналиода» ҳарбий кемаси MILGEM (Milli Gemi — «Миллий кема») лойиҳаси доирасида қурилган. Лойиҳа 1996 йили бошланган, аммо молиявий имкониятлар етмагани боис узоқ муддатга қолдирилган эди.
Изоҳ (0)