«Толибон» радикал гуруҳи жангарилари Афғонистоннинг Қундуз вилояти маъмурий марказида жойлашган назорат-ўтказиш пунктини эгаллаб, автострадани бекитиб қўйди. Улар Боғлон вилоятига бориш йўлини тўсиб қўйди, деб хабар беради «РИА Новости».
Айтилишича, Қундуз ва Боғлонни боғловчи автомагистрал Алиобод тумани ҳудудида тўсиб қўйилган. Ҳозирча туманга ҳукумат кучлари етиб келмаган.
Шунингдек, Толукондаги пунктларга уюштирилган ҳужумлар оқибатида бир неча хавфсизлик кучлари ходимлари ҳалок бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)