Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2017 йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси аъзоси, «Рус гуманитар миссияси» ташкилоти бош директори Евгений Примаковни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

Мулоқот чоғида Ўзбекистон—Россия муносабатларининг баъзи масалалари маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш нуқтайи назаридан муҳокама қилинди.

Евгений Примаков ўзининг Ўзбекистонга ташрифи дастури тўғрисида сўзлаб берди. Дастурга кўра Савдо-саноат палатаси, Амир Темур Халқаро жамғармаси, «Ўзбекистон—Россия» дўстлик жамиятида учрашувлар ўтказиш ҳамда қатор объектларда бўлиш режалаштирилган.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов