Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси барчани очиқ мулоқотга чақиради. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
1 июль, шанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача қўмита раиси Абдушукур Абдуллаев билан биринчи бор тўғридан-тўғри видеоконференция алоқаси ўтказилади.
Қўмита жамоаси аҳолини ўзларини қизиқтирган саволлар, шикоятлар ва таклифлар билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларига фаол мурожаат қилишга чақиради.
Видеоконференция алоқаси қуйидаги манзилларда ўтказилади:
Андижон вилояти — Андижон шаҳри, Амир Темур кўчаси;
Бухоро вилояти — Бухоро шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 4;
Жиззах вилояти — Жиззах шаҳри, Ш. Рашидов кўчаси, 63-уй;
Қашқадарё вилояти — Қарши шаҳри, Насаф кўчаси, 1А-уй;
Навоий вилояти — Навоий шаҳри, Маърифат кўчаси, 8-уй;
Наманган вилояти — Наманган шаҳри, Хива кўчаси, 3-уй;
Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳри, Гулобод кўчаси, 56А-уй;
Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри, Гулистон кўчаси, 2А-уй;
Сурхондарё вилояти — Термиз шаҳри, М. Қаҳҳор кўчаси, 10-уй;
Тошкент вилояти — Зангиота тумани, Эшонгузар қўрғони, Мустақиллик кўчаси, 23-уй’
Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси, 73-уй;
Хоразм вилояти — Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси, 62-уй;
Қорақалпоғистон Республикаси — Нукус шаҳри, Тўрткўл гузари, 121-уй;
Тошкент шаҳри — Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 2А-уй.
Унда иштирок этиш учун, шунингдек, 1097 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)