Германия ҳукумати Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда истиқомат қилувчи турклар олдида чиқиш қилишига йўл қўймайди. Бу ҳақда, Der Spiegel нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Эрдўғон Гамбургда ўтадиган G20 саммити арафасида туркларни тўплаб, уларнинг олдида нутқ сўзламоқчи эди. Аммо эндиликда унга бундай имконият берилмайди.
«Бу қарор канцлер билан келишилди ва Германия ҳукуматининг расмий нуқтаи назари ҳисобланади», — деди канцлернинг матбуот котиби Штеффен Зайберт.
Изоҳ (0)