Jindallae 3 номини олган смартфон КХДРдаги Mangyongdae давлат ахборот технологиялари корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
«Ишлаб чиқарувчилар жамоаси юқори технологияли маҳсулотни фаол ривожлантиришда партиянинг кўрсатмаларига диққат билан амал қилмоқда», — дея хабар берди Шимолий Кореядаги манба. Уларнинг сўзларига кўра, ишлаб чиқарувчи «смартфоннинг ривожланишида қийинчилик туғдирадиган ва корейсчага боғлиқ барча муаммолар»ининг ечимини топган. Смартфоннинг «темири«дан тортиб операцион тизимигача маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган. HK News’нинг маълум қилишича, jindallae 3 «яхши аккумулятор» ҳамда «хавфсиз операцион тизим» билан таъминланган.
Бозор таҳлилчилари Jindallae 3 Шимолий Кореядан ташқарида, асос сифатидан Хитой ютуқларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган дея ҳисобламоқда. Бундан ташқари смартфон iPhone 7’га жуда ўхшаш.
Маълум бўлишича, смартфондан турли дастурлар, жумладан, калкулятор, Шимолий Кореянинг Top Tumps қартали ўйини, интернер-браузер, мусиқий плеер ҳамда фотодастур жой олган.
Корея манбалари тарқатган суратларда бироз бошқача қурилма тасвирлангани шубҳали. Масалан, юқоридаги суратда смартфоннинг пастки қисмининг ўнг томони сезиларли даражада кичик ва чап томонидаги тугма бошқача жойлашган.
Изоҳ (0)