28 июнь куни МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида Ўзбекистон ички ишлар вазири генерал майор Абдусалом Азизов тожикистонлик ҳамкасби милиция генерал-лейтенанти Рамазон Раҳимзода билан учрашди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ маълумот берди.
Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, трансмиллий уюшган жиноятчилик, террорчилик, экстремизм, ноқонуний наркотик савдосига қарши биргаликда курашиш ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)