NASA агентлиги ОАВда тарқалган Ердан ташқаридан топилган тириклик шакллари ҳақидаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ўтган ҳафтада Anonymous хакерлик гуруҳи шундай хабарни тарқатган эди. Хабар ОАВда кўп маротаба такрорланганидан сўнг NASA илмий дастурлар раҳбари Томас Зарбачен уларни инкор қилди.
«Айрим хабарларга терс равишда NASA Ердан ташқаридаги тириклик шакллари ҳақида эълон беришни режалаштирмаяпти» — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
«Биз коинотда ёлғизмизми? Ҳозирча билмаймиз, лекин жавоб топиб бера оладиган миссиялар тайёрламоқдамиз», — қўшимча қилди Зарбачен.
Изоҳ (0)