Ўзбекистонда юридик шахслар беш ва ундан ортиқ мобил рақамларга эҳтиёжни ёзма равишда асослаб бериши мажбурий қилиб белгиланиши мумкин. Бу Мобил хизматлар кўрсатиш тартибининг қонунчилик актларини баҳолаш тизимида жойлаштирилган янги таҳририда кўзда тутилган, деб хабар беради Uz24.
Шунингдек, янги таҳрирга мувофиқ, бир оператордан беш ва ундан ортиқ рақам олган жисмоний шахс билан шартнома фақат операторнинг хизмат кўрсатиш пунктларида тузилади. Агар жисмоний шахс хизмат кўрсатиш пунктига кела олмаса, шартнома унинг яшаш жойига борган ҳолда тузилиши мумкин.
Шартнома тузилиши учун жисмоний шахснинг ўзи бўлиши, паспортини олиб келиши ёки унинг вакили ишончнома билан бўлиши талаб этилади.
Изоҳ (0)