Малика Патриция номидаги Канада енгил пиёдалари Иккинчи батальони Лондондаги Букингем саройи олдида қоровулликка киришди. Батальонга капитан Меган Куто бошчилик қилади. У Букингем саройи қоровулига раҳбарлик қилган биринчи аёл бўлди, деб хабар беради Meduza.
Қоровул алмашиш маросимидан сўнг капитан Куто яқин атрофдаги Сент-Жеймс саройи яқинида постни эгаллади.
Watch as Canadian Soldier Captain Megan Couto becomes the first female ever to Captain The Queen's Guard during Changing the Guard. pic.twitter.com/iSjgX98Eaz
— The Royal Family (@RoyalFamily) June 26, 2017
Малика Патриция номидаги Канада енгил пиёдалари Иккинчи батальони Лондонга Канада мустақиллиги 150 йиллигининг нишонланиши доирасида ташриф буюрди. Меган Куто бошчилигидаги батальон қироллик объектларини 3 июлга қадар қўриқлайди.
Изоҳ (0)