Украинанинг Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили мамлакат президенти Пётр Порошенкодан Винница вилоятида битирувчилар олдидаги чиқишида зелёнка тўкилган футболкасининг ҳақини ўташни талаб қилди. Бу ҳақда сиёсатчи Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
У ҳужумда Пётр Порошенко блокининг маҳаллий намояндаларини айблади.
«Ҳужум қилган одам ППБнинг маҳаллий раҳбарларига ўхшаган одамлар унга 200 гривна тўлаганини тан олди», — деб ёзди Саакашвили.
«Яна янги майка кийдим, ва уни ҳам бузишди, ярамаслар», — қўшимча қилди собиқ губернатор.
«Пётр Алексеевич, ё бу майнавозчиликни бас қилинг, ё мен Амстердам аэропортида Танзаниядан қайтишда сотиб олган Lacoste майкасининг ҳақини тўланг. Масаланинг нархи — 50 евро», — таъкидлади Саакашвили.
Изоҳ (0)