Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Об-ҳаво ёмон бўлганда ва ташқарида узоқ вақт қолишнинг ҳеч иложи бўлмай қолган пайтлари бола учун энг яхши машғулот – бу уйда вақтни биргаликда ўтказиш.

Фото: «Matrony.ru»

Фото: «Matrony.ru»

Биргаликдаги вақтларингизни иложи борича телевизорсиз, компьютерсиз ўтказишга ҳаракат қилинг. Болалар учун уйда ўйналадиган турли хил ўйинлар ўйнаш, шунингдек ижодкорлик ва ҳунармандлик билан шуғулланиш ҳам мумкин.

Китоблар

Китоблар – вақт ўтказишнинг ажойиб воситаси ҳисобланади. Улар фақат ўқиш ва расмларини томоша қилиш учун керак бўлади деб ўйламанг.

Узоқ вақт ўтириб қолдингизми, ҳаракат қилишни хоҳлайсизми? Жуда яхши!

Болангизга спортнинг янги турини таклиф қилинг – унинг бошига китобни қўйинг ва у китобни ерга тушириб юбормасдан хоналар бўйлаб юрсин.

Бу унчалик осон иш эмас. Эҳтиётлик билан қоматни тик тутиб ва бошни баланд кўтариб ҳаракат қилишга тўғри келади. Китоб билан ким узоқ вақт ва узоқроққа юра олиши бўйича мусобақа ташкил қилинг.

Либослар

Кийинишни фақат қизлар яхши кўради деб ўйлаш нотўғри. Ўғил болаларга ҳам ғайриоддий ва янги либослар кийиш ёқади. Театр, карнавал, бошқача шаклга кириш – болалар айниқса севимли қаҳрамонларининг либосларини ўйлаб топишни жуда севади.

Болалар учун ўйинлар

Болалар излаш билан боғлиқ ўйинларни яхши кўради. Уйда хазиналар, қароқчилар харитаси ва саргузаштли воқеалар билан бўладиган ўйинлар уюштиринг.

Ўйинга ўргатувчи элементларни қўшиш фойдали: масалан топилган ҳарфлардан йўл кўрсатувчи сўз тузиш, кейинги йўл кўрсатгични худди шу рангдаги китобдан излаб топиш ва ҳ.к.

Манба: «Matrony.ru»

Изоҳ
Асосий янгиликлар