21 июнь куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган «Ўзбекистонда спорт: янги вазифалар, олимпия ҳаракати ва соғлом турмуш тарзи» мавзусидаги анжуманда ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ҳам иштирок этди ва журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.
Сардор Ҳамидуллаевичга ЎФФ нега шаффоф бўлишни истамаслиги, терма жамоалар марказининг ёпилиши ва бош жамоанинг мағлуб бўлиши масалаларида нега ҳеч ким тушунтириш бермаслиги, мазкур масалалар юзасидан матбуот анжумани ташкил қилиниб, мутасадди шахслар вазиятга ойдинлик киритмаслиги борасида савол билан мурожаат қилинди.
Бир нарсани таъкидлашни хоҳлардим: Ўзбекистон футбол федерациясида ҳамма нарса шаффоф ҳолатда. Ҳар қандай вазиятда исталган маълумотни олиш мумкин.«Эрудит Спорт» нашри журналисти Ўткир Жалолхонов ЎФФ ходимларидан бири терма жамоа учун шароитлар етарли эмаслиги ва мана шундай аҳволда ишлаётган Самвел Бабаянга ҳайкал қўйиш керак деб таъкидлаганига урғу бериб, бош мураббийни доҳийлаштириш шартмикин деб савол берди.Ҳа, миллий терма жамоа билан боғлиқ ҳолат бу бошқа нарса. Биз бунга жиддий ёндошишимиз керак. Бунда сизга ҳар қандай маълумотни беришимиз мумкин. Сизлар бемалол олишингиз мумкин.
Сардор Раҳматуллаев, ЎФФ вице-президенти
Ким бундай фикр билдирган билмадим-ку, аммо футбол федерацияси томонидан миллий терма жамоа учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Энг яхши шароитлари ҳаммаси миллий терма жамоа ихтиёрида бор. Мен буни тасдиқлашим мумкин. Хоҳласангиз, йиғинлар вақтида келиб кўришингиз мумкин.Вице-президентнинг таъкидлашича, ЎФФда ОАВда нималар бериб борилаётганини мониторинг қилувчи бўлим мавжуд. Бўлим газеталардан тортиб интернет нашрларидаги маълумотларгача ўқийди ва таҳлил қилади.Сардор Раҳматуллаев, ЎФФ вице-президенти
Изоҳ (0)