Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Унинг оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди, деб хабар беради «Казинформ».
ЙТҲ оқибатларининг ўта оғирлиги инобатга олинган ҳолда тергов ишларини ички ишлар вазирлиги томонидан вилоятга маъмурий полиция қўмитаси бўлим бошлиғи раҳбарлигидаги махсус гуруҳ жўнатилди.
22 июнь куни вилоятда икки қаватли йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Автобусда кетаётган 52 кишидан 50 нафари Ўзбекистон фуқаролари эди. Ҳалок бўлганларнинг бари Ўзбекистон фуқаролари, жабрланганларнинг бир нафари Қозоғистон фуқаросидир.
Изоҳ (0)