Миср ҳукумати мамлакатда жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини яна уч ойга узайтириш таклифини маъқуллади. Вазирлар маҳкамаси президентнинг тегишли буйруғини тасдиқлади, деб хабар беради «ТАСС».
Апрель ойида христиан ибодатхоналари яқинида уюштирилган, 50 кишини ҳаётдан олиб кетган терактлар туфайли мамлакатда уч ойлик фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Шунга қарамасдан, май ойида экстремистлар христиан ибодатхонасига экскурсияга кетаётган қибтийлар автобусини ўққа тутди.
Изоҳ (0)