HBO телеканали машҳур «Тахтлар ўйини» сериали еттинчи мавсумининг иккинчи трейлерини тақдим этди. Ролик Дейенерис Таргариен Қироллик бандаргоҳига келишига ҳамда шимолда оқ пиёдалар билан жангга бағишланган, деб хабар беради Meduza.
Видеода кўрсатилишича, Жон Сноу Вестерос оилаларини умумий душманга қарши бирлашишга чақиради. Ролик якунида Санса Старкнинг сўзлари эшитилади: «Қор ёғиб, оқ шамол куйлаганда, ёлғиз бўри ҳалок бўлади, лекин унинг тўдаси тирик қолади».
Янги мавсум премьераси 16 июль куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)