Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкентдаги «Қозоғистон» кинотеатри ва Юнусобод тумани ҳокимияти оралиғида жойлашган Амир Темур шоҳ кўчасидаги пиёдалар йўлагига ўрнатилган металл тўсиқлар бир кун ўтиб олиб ташланди. Б ҳақда UZ24 хабар берди.

Фото: Uz24

Фото: Uz24

Ободонлаштириш бош бошқармасининг Йўл бўлими вакилларининг UZ24 нашрига хабар қилишича, пойтахт ҳокимлиги томонидан 21 июнь, чоршанба куни эрталаб ушбу ўтиш йўлагини очиш бўйича топшириқ бўлган ва ҳудуддаги металл ҳамда бетон тўсиқлар олиб ташланган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент ҳокимлиги таҳририятга ҳеч қандай изоҳ бермади.

20 июнь, сешанба куни эрталаб пиёдалар йўлаги металл тўсиқлар билан ёпиб қўйилганди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу тўсиқлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўрнатилганини маълум қилган. Ободонлаштириш бош бошқармасининг Йўл бўлими маълумотларига кўра, йил бошидан буён бу йўлакда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 5 киши вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар