Мобил аксессуарлари ретейлери сайтида iPhone 8 га мўлжалланган ғилофлар пайдо бўлди. Улар Apple’нинг янги смартфони қандай дизайнда бўлишини ошкор этди, деб хабар беради Forbes.
Apple’нинг ҳали анонси берилмаган мобил ускунаси учун ғилоф ва ҳимоя ойналарини Olixar компанияси ишлаб чиқарган. Аксессуарларнинг нархлари 10–25 фунт стерлинг атрофида. Олдинроқ ушбу майдончада iPhone 7 ва Samsung Galaxy S8 ускуналарининг тасвирлари анонсдан олдинроқ пайдо бўлган эди.
Маҳсулотга илова қилинган суратларга кўра, iPhone 8 ҳошиясиз 5,8 дюймли дисплейга эга бўлиб, унинг юқори қисмида датчиклар, камера ва гапириш динамиги жойлашади. Home тугмаси ва бармоқ излари сканери виртуал бўлади.
Янги iPhone 2017 йил кузида Apple’нинг йиллик презентацияси пайтида тақдим этилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)