Буюк Британияда 20 июнь муҳим ижтимоий тадбирлардан бири — Аскотда Қироллик от пойгаларининг биринчи куни: Англиядаги тадбирга қиролича Елизавета II бошчилигида Британия монархияси вакиллари етиб келди, деб хабар беради «Газета.ru»
Кембриж герцоги ва герцогиняси шаҳзода Эдвард ҳамда унинг рафиқаси Софи билан биргаликда битта кабриолетда келди. От пойгалари бошланишидан олдин қироллик оиласи Лондондаги теракт ҳамда Grenfell Tower’да содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига бир дақиқа сукут сақлади. Шунингдек, Аскот отчопари ёнғиндан талафот кўрганларга ёрдам кўрсатувчи Британия Қизил Хоч жамияти ва фондларга 100 минг фунт тақдим этиши маълум қилинди.
Изоҳ (0)