Жанубий Африка Республикасининг Кичик Кару платосида жойлашган қўриқхонада икки бегемот каркидонга ҳужум қилди. Улар қурғоқчилик шароитида сув учун курашга киришди, деб хабар беради «РИА Новости».
Қўриқхона назоратчиси Рейнжер Робертсоннинг сўзларига қараганда, ўша куни ҳаво ўта иссиқлиги туфайли бегемотлар сувни рақибдан ҳимоя қилишга ҳаракат қилган. Улардан бири каркидонни чўктирган.
«Бегемотлар қурғоқчилик шароитида ўта хавфли... Бу катта булдозер ишига қараш билан тенг», — деди Робертсон.
Бегемотлар Африканинг энг хавфли жониворлари ҳисобланади. Улар ҳар йили 500 кишини ўлдиради.
Изоҳ (0)