Россия ва Қирғизистон президентлари Владимир Путин ва Алмазбек Атамбаев икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида декларация имзолади. Ҳужжат Атамбаевнинг Москвага давлат ташрифи якунларига кўра имзоланди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳужжатда томонлар стратегик ҳамкорликни ривожлантириш ва ташқи сиёсий фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадини белгилади.
«Томонлар умумий ҳарбий-стратегик муҳит доирасида ишончи қўшма мудофаани таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириб боради», — дейилади декларацияда.
Изоҳ (0)