18 июнь куни Эрон амалга оширган ракета зарбаси натижасида 50 нафар ИШИД террорчилари, шу жумладан, олти нафар дала командири йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ўлдирилганлар орасида ИШИД қўмондонлиги вакиллари — Абу Саъд лақабли саудиялик Саъд ал-Ҳусайний, ИШИДнинг Дайр аз-Заврдаги командири Абу Осим ал-Либияий, шунингдек, Абу Хорис тахаллусли, ИШИД бошлиғи Абу Бакр ал-Бағдодийнинг куёви Абдулқодир ас-Сараний бор.
Айтилишича, бу ҳали дастлабки маълумотлар.
Зарба Сурия ва Ироқ билан келишилган ҳолда амалга оширилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)