Дональд Трамп
АҚШ президенти Дональд Трампнинг ихтиёрида Американинг Air Force One компаниясига тегишли учта ҳаво кемаси — Boeing 747-200В, VC-25A, Boeing C-32 мавжуд.
Boeing 747-200B — дунёдаги биринчи икки қаватли самолёт бўлиб, узоқ масофага парвоз қилиш имкониятига эга. Унинг узунлиги 70 метрга, қанотларининг ўлчами 65 метрга, фюзеляжининг эни 6,5 метрга тенг. Максимал тезлиги 1000 км/соатни ташкил этади.
Агарда аэропорт бу каби улкан самолётни қабул қилиб олишга қодир бўлмаса президент Boeing C-32’дан фойдаланади.
VC-25A ҳаво кемасининг ўзига хос жиҳати тиббиёт анжомлари билан жиҳозлангани: самолётда ҳатто операция қилиш хонаси ҳам мавжуд.Ангела Меркель
Германия канцлерининг ихтиёрида унчалик катта бўлмаган Eurocopter AS 532 вертолёти мавжуд. Канцлер ундан Германия ичида ёки яқин мамлакатларга парвоз қилишда фойдаланади.
Узоқ парвозлар учун эса канцлер Bombardier Глобал 5000 ва Airbus A319-133X CJS каби самолётдан фойдаланади.Хамад бин Иса Ал Халифа
Баҳрайн қироли Хамад бин Иса Ал Халифа фақатгина Royal Flight давлат авиакомпаниясининг самолётларидан фойдаланади. Айни вақтда қиролнинг ҳаво флоти олтита ҳаво кемадан иборат: Boeing Business Jet BBJ2, 2 та Boeing 747-400, Boeing 767-400ER, Gulfstream G-IV ҳамда Bell 430 вертолёти. Уларнинг барчаси фақат қироллик оиласи ва юқори мансабли амалдорлар учун мўлжалланган.
Royal Flight авиакомпанияси қирол самолётларининг интерьери қандай кўринишда эканлиги ҳақида айтмайди. Суратлардан кўриш мумкинки, қироллик ҳаво флотининг самолётлари иккига: VIP-меҳмонхона ва музокара учун хонадан иборат. Бундан ташқари самолётда алоҳида VIP-хоналар ва ётоқхоналар мавжуд, бироқ уларнинг сони нечта эканлиги номаълум.Елизавета II
Қиролича Елизавета II нинг ихтиёрида1000 километр масофага қадар парвоз қилиш имкониятига эга иккита АW109 вертолёти, 3 минг килотемтга қадар парвоз қила оладиган олтита BAE-125 самолёти ва тўртта BAE-146 реактив самолётлари мавжуд.
Бундан ташқари Елизавета II нинг шахсий Sikorsky С-76 вертолёти ҳам бор.
Изоҳ (0)