Жанубий Кореяда ядровий энергетикани ривожлантиришга қаратилган сиёсат бундан буён тўхтатилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Мун Чжэ Ин «Кори-1» атом электр станциясини эксплуатациядан чиқариш маросими чоғида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Бу воқеа Корея Республикасида хавфсиз энергетика яратиш бўйича янги йўлнинг бошланишидир, у экологиянинг сақланиши ва барқарор ўсишни таъминлайди», — таъкидлади давлат раҳбари.
Унинг сўзларига қараганда, жаҳонда АЭС жойлашуви зичлиги бўйича биринчи ўринда турувчи Жанубий Корея ортиқ зилзилалар учун хавфсиз эмас.
Мун Чжэ Ин зилзилалар оқибатида АЭСларнинг зарарланиши фожиали оқибатларга олиб келди.
Изоҳ (0)