Тошкентдаги Тиббий ижтимоий марказда Корея Республикасининг Инҳа университети госпиталидан ташриф буюрган бир гуруҳ шифокорлар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Эндиликда маълум бўлишича, кореялик мутахассислар 20 июнь куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги «Ариранг» қариялар уйида ва 22–24 июнь кунлари Навоий шаҳри «Ханжин групп» комплекси биносида аҳолини умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.
«Юртингизда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилганлигига гувоҳ бўлдик, — деди Инҳа университети госпитали профессори Ли Сёнг Юн. — Шифо масканлари замонавий тиббий техникалар билан таъминланганлиги тиббий кўрикни тез ва самарали ташкил этишга ёрдам бермоқда. Тиббий кўрикка келаётган аҳолининг ўз саломатлигига эътибори, тиббий маданияти юксаклиги бизда катта таассурот қолдирди».
Изоҳ (0)