Америкаликларнинг кўпчилиги мамлакатни терактлардан ҳимоя қилиш масаласида ҳукумат вакилларига ишонч билдиради. Буни Gallup компанияси ўтказган сўров натижалари кўрсатмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 70 фоизи АҚШ ҳукумати бу борада етарли имкониятларига эгалигига ишонади.
Ўтган йилги сўровларда бу кўрсаткич 67 фоизга тенг эди. 2015 йил декабридаги Сан-Бернардино ҳужумидан сўнг америкаликларнинг фақат 55 фоизи бу борада ҳукуматга ишонч билдирган эди.
Шунингдек, респондентларнинг 42 фоизи ўзлари ёки оила аъзолари теракт қурбонига айланиши мумкинлигидан хавотирдалигини тан олди.
Сўров 7–11 июнь кунлари ўтказилди.
Изоҳ (0)