Йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан Фарғона йўли кўчасидан Тошкент кичик ҳалқа йўлига кириш транспорт ҳаракати учун вақтинчалик ёпилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Тошшаҳартрансхизмат» компаниясининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилишича, 18 июндан 10 июлга қадар 12, 26, 37, 68, 81, 93 ва 127-автобус йўналишларининг ҳаракати ўзгартирилади.
Автобуслар ёпиқ участкадан Сарикўл, Меҳржон ва Кўшкўприк кўчалари орқали ўтади.
Изоҳ (0)