Бразилияда туристик автобус ҳалокатга учради. Ўн киши ҳалок бўлди, 18 киши яраланди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Авария Монти-Алегри муниципалитетида рўй берди. Автобус қишлоқ туманидаги йўлда ағдарилиб кетди.
Полиция тахминига кўра, ҳайдовчи кескин бурилишни амалга ошириб, бошқарувни қўлдан чиқарган. Воқеа рўй берган трасса кўплаб ЙТҲлар билан танилган.
Изоҳ (0)