Яшнобод туманида товламачилк ҳолати аниқланди, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти.
Хабарда маълум қилинишича, 2017 йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 15:30 ларда, Суннатилла Қобилов, товламачилик йўли билан мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида, Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган «Авиасозлар» деҳқон бозорида бўла туриб, ўзини прокуратура ходими деб таништириб, жабрланувчини мулкий манфаатлар беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, фуқаро Шерматов Хасандан бир неча маротаба турли миқдордаги чет эл валютасини олиб келган.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қобилов жабрланувчидан навбатдаги 200 АҚШ доллари миқдордаги пул маблағини Яккасарой тумани ҳудудида олаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик, яъни ўзгадан мулкни беришни талаб қилиш, жабрланувчини ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Қобиловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)