Россия—2018 мундиали йўлида ҳаракат қилаётган Япония терма жамоаси 8-турда дуранг ўйнади.
Беллашувнинг 72-дақиқасига келиб ироқлик футболчилар мағлубиятдан қутулиб қолди. Қитъа гранди билан дуранг ўйнаганига қарамай, Ироқ мундиалдан умидини узиб бўлган.
Мазкур беллашувга қадар Япония ўз майдонида Сурия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган, Ироқ эса Жанубий Кореяга қарши учрашувни 0:0 ҳисобида якунлаганди.
Австралия билан ўйиндаги мағлубиятдан кейин БАА термаси бош мураббий Маҳдий Алини ишдан бўшатганди. Кеча Амирлик терма жамоаси Таиланд билан очколарни бўлиб олди ва Жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қоладиган бўлди. Эҳтимолий ғалаба БАА термасининг имкониятларини сақлаб қоларди.
Мазкур беллашувга тайёргарлик сифатида таиландликлар Тошкентга келган ва Ўзбекистон термасидан 0:2 ҳисобида енгилганди.
Дастлабки уч ўринни эгаллаб турган термалар ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланма олишга ҳаракат қилиб кўради. Япония 31 август куни ўз майдонида Австралияни қабул қилади ва 5 сентябрь куни Саудия Арабистони меҳмони бўлади. Гарчи кунчиқар юрт термаси рақибларидан 1 очко ўзиб кетган бўлса-да, нисбатан олиб қараганда жиддийроқ тўқнашувларга тайёргарлик кўради.
Саудия ва Австралия термасида эса мундиалдан умидини узган термаларга қарши майдонга тушиш имконияти бор. Саудиялик футболчилар 31 август куни БАА меҳмони бўлади. Австралия эса саралашни ўз майдонида Таиландни қабул қилиш билан якунлайди.
Маълумот учун, мазкур гуруҳдаги 8-тур Австралия терма жамоасининг Саудия устидан зафар қучиши билан бошланганди.
ЖЧ—2018. Саралаш «B» гуруҳи. 8-тур 13 июнь, сешанба
Изоҳ (0)