YouTube’да Иккинчи жаҳон уруши йилларида қўлланган Supermarine Spitfire Mk XIX самолётининг ҳалокати акс этган видео пайдо бўлди. Сюжетдан маълум бўлишича, самолёт қумли учиш-қўниш тасмасидан сирғалиб келиб, учи ерга тегиши ва ағдарилиб кетиши акс этган.
Воқеа Франциядаги Лонгюйон-Виллет аэродромида рўй берди. Учувчи ҳалокатда жиддий зарар кўрмади.
Зарар кўрган Supermarine 1945 йили ясалган эди. Иккинчи жаҳон уруши тугагач, қирувчидан 1952 йилга қадар Таиланд ҳарбий-ҳаво кучларида фойдаланиб келинди. 1962 йили Таиланд қироли самолётни коллексионер Эд Мелонига топширди, у эса, ўз навбатида, аппаратни АҚШга олиб келиб, учадиган ҳолатига қадар қайта таъмирдан чиқарди.
Изоҳ (0)