Ҳатто энг йирик ва омадли корпорациялар ҳам бозорга у ёки бу маҳсулотни олиб чиқишда баъзан хатога йўл қўяди. Оқибатда катта умид қилинган буюм истеъмолчилар ўртасида талабгир бўлмайди. Компаниялар бундай омадсизликларни тезроқ унутишга ҳаракат қилади, деб ёзади 3DNews.
Бироқ шундай одамлар топиладики, улар нафақат бундай омадсизликларни ёдда сақлайди, балки бундай буюмларни коллекция қилиб, уларни бошқа одамларга ҳам кўрсатади. Швециянинг Хелсингборг шаҳрида тижорат нуқтаи назаридан энг муваффақиятсиз маҳсулотлар музейини очган Самуэл Уэст ана шундай ўзгалар хатосини тўпловчилар сирасига киради.
Албатта Уэст коллекциясида юқори технология қурилмалари ҳам бор. Мисол учун, музей экспонатлари орасида Apple Newton кафтга мос компьютерини учратиш мумкин. Замонавий планшетларнинг мубошири ҳисобланган гаджет 1993 йилда чиқарилган ва сенсорли дисплей, шунингдек, қўлёзма матнни таний олиш функцияларига эга бўлган. Бироқ ё Apple Newton ўз вақтидан анча илгарилаб кетган ё жуда қиммат бўлганлиги учун унга талаб кутилганидан кам бўлган.
Музейда тақдим этилган яна бир машҳур лойиҳа бу Google Glass ақлли кўзойнагидир. Шунингдек, у ердан ўтган асрнинг 70 йилларида Sony корпорацияси томонидан таклиф қилинган Betamax видеокассеталар формати, Nokia N-Gagе илк телефон-консолини топиш мумкин.
Изоҳ (0)