Покистонлик эркак Facebook ижтимоий тармоғида даҳриёна руҳдаги изоҳлар қолдиргани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда, The Verge нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Таймур Раза диний арбоблар ва пайғамбарлар, шу жумладан, Муҳаммад пайғамбарга қарши салбий руҳдаги изоҳлар қолдирган эди. Раза бошқа бир эркак билан мулоқот қилиб, ўзининг дин ҳақидаги фикрларини билдирди. Аммо унинг суҳбатдоши ҳукумат агенти бўлиб чиқди.
Таймур Раза Худога йил давомида шак келтирганликда айбланиб судланган 15-одам бўлди. Покистонда бу жиноят ҳисобланиб, ўлим билан жазоланади.
Изоҳ (0)