«Islom.uz» нашридан Рамазон ойида вафот этиш фазилати ҳақида сўрашди ва бу борада бирор ҳадис келтирилган-келтирилмагани билан қизиқишди.
«Бу ойда вафот топиш ҳақида ҳадис келмаган. Аммо бу ойда вафот топиб кетганларга ҳам улуғ раҳмат ва баракотлари ёғилиб туриши, ҳатто фосиқлардан ҳам азоб кўтарилиб туриши ҳақида ҳадислар бор. Жума кунида вафот топгандан қабр азоби кўтарилиши ҳақида ҳадис келган. Аслида бу ойда барча ўлиши мумкин. Аммо рўзадор, ибодатда ва калимани айтиб ўлиш эътиборлидир», — дейилади сайт маъмурияти жавобида ва Имом Аҳмад ривоятидан келтирилади.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўксимга суядим. Шунда у зот «Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтган ҳолида вафот топса, жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда бирор намозни ўқиган ҳолатда вафот топса жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда рўза тутган ҳолатда вафот топса жаннатга киради. Ким Аллоҳнинг розилигини талаб қилган ҳолда бирор садақани қилаётган ҳолда вафот топса, жаннатга киради» дедилар.
Изоҳ (0)